Келишувга асосан:
2023 йил апрель ойида республикамиз олий таълим тизимида фаолият олиб бораётган 100 нафар инглиз тили ўқитувчилари учун тилни ўргатиш кўникмаларини ривожлантириш ва ўқитиш технологиясини дарс жараёнига интеграция қилиш мавзусида малака ошириш курслари амалга оширилади;
2023 йилнинг август ойида Агентлик ҳамда Варвик университети томонидан режалаштирилаётган янги кўрик танловнинг 30 нафар ғолиби Буюк Британияда махсус дастур асосида 4 ҳафталик Professional Development for English Language Teachers (PDELT) малака ошириш курсларига юборилади.
Курс давомида ўқитувчилар инглиз тилини ўқитишда методик ва ўзига хос ёндошувлар, топшириқларга асосланган таълим, талабалар иштирокини рағбатлантириш ва гуруҳни бошқариш стратегиялари каби мавзуларни ўзлаштиради.
Шунингдек, Варвик университетининг малакали мутахассислари 2023 йилда Жаҳон тиллари университети фаолиятини такомиллаштириш жараёнига жалб этилади.