Хотин-қизларнинг тадбиркорлиги учун – 100 миллион доллар миқдорда имтиёзли кредит ажратилади

    Молия 18 март 2024 902

    2024 йил 7 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ПҚ-122-сонли «Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори имзоланди.

    Хотин-қизларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга йиллик 14% ставкада жами 100 миллион доллар эквивалентида кредит ресурслари ажратилади, бунда:

    «Халқ банки»га 35 миллион доллар;

    «Бизнесни ривожлантириш банки»га 35 миллион доллар;

    «Микрокредитбанк»га 30 миллион доллар ажратилади.

    Савдо-саноат палатаси ва учта банкда қуйидагиларни назарда тутувчи хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб- қувватлаш тизими яратилади:

    ташаббускор хотин-қизларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш;

    маҳаллаларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш;

    хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотларни сотиш;

    кооперация асосида лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш;

    лойиҳалар амалга оширилишини кузатиб бориш ва аёл тадбиркорлар билан доимий мулоқот қилиш.

    Шунингдек, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш Дастури ишлаб чиқилади.

    Кредит ажратишда устуворлик «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизлар томонидан амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳаларга берилади.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 9 мартдан кучга кирди, деб хабар беради «Norma».

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates