Пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи” халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушида ғалабага қўшган улкан ҳиссаси ва жасоратидан сўзловчи қадамжолардан бири саналади. Давлатимиз раҳбари бу ҳақда тўхталиб, ушбу маскан ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдек олижаноб мақсадга хизмат қилади, деган эди.
Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллигини нишонлаш борасида тайёргарлик ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.
Иккинчи жаҳон урушида мардлик ва жасорат, фронт ортида матонат ҳамда инсонпарварлик намуналарини кўрсатган кўп миллатли Ўзбекистон халқининг урушда қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга қўшган муносиб ҳиссасини кенг миқёсда ёритиш, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизнинг номларини абадийлаштириш, уларнинг беқиёс жасорати ва матонатини тарих саҳифаларига муҳрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Тошкент шаҳрида “Шон-шараф” давлат музейи, “Мангу жасорат” ва “Матонат мадҳияси” монументларини, тарихий-бадиий экспозицияларни ўз ичига олган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Шухрат Узаков ташаббуси билан Республика Ҳарбий прокуратураси ва Тошкент ҳарбий прокуратураси прокурор-тергов ходимлари ва хизматчилари ташриф буюрдилар.
Пойтахтимизнинг Олмазор туманида 14 гектардан зиёд жойда барпо этилган “Ғалаба боғи” рамзий 12 та ҳудудга бўлинган бўлиб, кириш қисми, урушнинг даҳшатли қиёфаси, марказий хиёбон, ҳарбий техникалар майдончалари, темир йўл вокзали, фронт орти ҳудуди, амфитеатр ва маъмурий бино, мотам ва андуҳ ҳудуди, шоду-хуррамлик ҳудуди, ғалаба ҳудуди, “Шон-шараф” давлат музейи ва шукроналик ҳудудидан ташкил топган.
Бу мажмуа бизни бугунги тинчлик-осойишталик, фаровон ҳаёт қанчалик бебаҳо неъмат эканлигини, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш муқаддас бурч эканлигини англатади.
Ҳарбий прокуратура ходимларининг музейни томоша қилишлари баробарида, улар миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ҳис қилган ҳолда, қалбларида ўчмас ва унутилмас таассуротларни қолдирди.