Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.
Картина тўлиқ метражли, драма жанридаги бадиий фильм бўлиб, сценарий муаллифи Рўзибой Қулматов, постановкачи режиссёр Умрбек Рўзимов, бадиий раҳбар эса Мансур Васати ҳисобланади.
Қайд этилишича, фильмда 1922 йилда туркистонлик жадидлар ташаббуси билан Германияга ўқишга юборилган хоразмлик Марямхон Султонмуродованинг тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Марямхон отаси — «Ёш хиваликлар» ҳаракатининг йўлбошчиларидан бўлган Хоразм Халқ Республикаси муваққат раҳбари Жуманиёз Султонмуродовнинг тараққийпарварлик ғоялари таъсирида улғаяди. Шу сабаб тўсиқларга қарамай, Германияга бориб ўқишга интилади ва бунинг уддасидан чиқади.
Айни пайтда мазкур тарихий-бадиий фильмни суратга олиш бўйича локациялар ўрганилаётгани қўшимча қилинган.