Ямандаги бандаргоҳга уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони олти нафарга етди

    Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Яманнинг Қизил денгизда жойлашган Ходейда портига ҳужуми оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда Al Hadath телеканали хабар тарқатди.

    “Al Masirah” телеканали маълумотларига кўра, Ходейдага қилинган ҳужумда 87 киши жароҳатланди, уларнинг аксарияти оғир аҳволда.

    Аниқлик киритилишича, уларнинг аксарияти бомба портлаши оқибатида келиб чиққан ёнғин туфайли жароҳат олди.

    20 июль куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Яман ғарбидаги Ходейда бандаргоҳига ҳужум уюштирган эди. ЦАХАЛнинг таъкидлашича, “икки мақсадли объектлар ва энергия инфратузилмаси” ҳужумга учради, деб хабар беради report.az.

    Аввалроқ Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Ходейда портига уюштирган ҳужуми оқибатида камида уч киши ҳалок бўлгани, яна 15 киши жароҳатлангани хабар қилинганди.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates