Хитойликлар Маскни яна ортда қолдирмоқда

    Хитойда ишлаб чиқарилган мия чипи параплегия билан касалланган беморнинг ҳаракат қобилиятини қисман тиклади. Ушбу имплант Маск компанияси томонидан ишлаб чиқарилган мия чипи билан рақобатлаша олади.

    "Pekin Tsingxua" Хитой университети олимлари гуруҳи "NEO" нейрочипини одамларда муваффақиятли синовдан ўтказди.

    Нейрочип мия импульсларини ўқишга қодир. Фалаж бўлган инсонлар чип ёрдамида мустақил равишда ҳаракатланиш қобилиятини тиклаши мумкин.

    Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, машинани ўрганиш алгоритми орқали бемор мустақил равишда ичиш ва овқатланиш имкониятига эга бўлади.