Ушбу пахта териш машинаси олдинги машиналардан тубдан фарқ қилади.
98 фоиз самарадорликка эга комбайн кунига 20 тоннагача пахта териш имкониятига эга.
Ўтказилган тажрибалар ушбу комбайнда терилган пахта далаларида ҳосилдорлик қўлга терилганга нисбатан 5-6 центнергача юқорилигини кўрсатди.
Шунингдек, 1 кунда 400 нафар одамнинг ўрнини боса олиши, чўл ҳудудидаги пахталарни теришда нечоғлик аҳамиятлилигини кўрсатмоқда.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Пахта терими мавсуми якунланганидан сўнг ушбу техникадан юқори унумли трактор сифатида фойдаланиш имконияти ҳам яратилган. Бу эса деҳқонларнинг “бир ўқ билан икки қуённи уриши” билан тенгдир.