Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!

    Маданият 2 август 2023 16880

    Азиз халқим кутган гўзал замон келди,

    Диёримга янги баҳор, бўстон келди,

    Қалбимизга зиё – илму ирфон келди,

    Шукримиз бор, ушалган бу армон учун,

    Янги ҳаёт учун,

    Янги Ўзбекистон учун!

    Бухорийлар,Термизийлар илми ёддир,

    Темурийлар, Насафийлар руҳи шоддир,

    Азизларнинг ётган жойи ҳам ободдир,

    Боболардан мерос қутлуғ макон учун,

    Янги ҳаёт учун,

    Янги Ўзбекистон учун!

    Ўзбек номи бордир қутлуғ хабарларда,

    Она тилим янграр олий минбарларда,

    Ҳилпирайди байроқ мудом зафарларда,

    Диллар осмон яралган кенг имкон учун,

    Янги ҳаёт учун,

    Янги Ўзбекистон учун!

    Баланд-баланд уйлар юртнинг дил баёни,

    Янги қўшиқ бу – адиблар хиёбони,

    Ёруғ умид, мақсадларнинг йўқ поёни,

    Инсон қадри, инсон бахти, инсон учун,

    Янги ҳаёт учун,

    Янги Ўзбекистон учун!

    Саодатга етдик, шукур, бардош билан,

    Ғамлар кетар содиқ ҳамроҳ, дарддош билан,

    Бугун халқим иноқ дўсту қардош билан,

    Оқ манзиллар, янги давру даврон учун,

    Янги ҳаёт учун,

    Янги Ўзбекистон учун!

    Таълим, таълим, таълим деган хитоб билан,

    Ўзбекистон юксалмоқда шитоб билан,

    Иймонингга қувват индир китоб билан,

    Шиддат билан йўлга чиққан карвон учун,

    Янги ҳаёт учун,

    Янги Ўзбекистон учун!

    Боши кўкка тегиб турган тоғим, Ватан.

    Тинчлик билан бахтдан масрур чоғим, Ватан,

    Шавкатинга кўз тегмасин, боғим, Ватан,

    Халқим дея яшаётган сарбон учун,

    Янги ҳаёт учун,

    Янги Ўзбекистон учун!

    Ғайрат МАЖИД

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates