«Янги Ўзбекистон устозлари» лойиҳаси эълон қилинди

    Таълим 10 апрел 2021 6657

    Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда бошқа ҳудудлардан маҳоратли ўқитувчиларни жалб этиш орқали таълим сифатини оширишга эришиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги «Янги Ўзбекистон устозлари» лойиҳасини эълон қилади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига кўра, 2021 йилнинг 1 мартидан таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилиниши белгиланган. Унга кўра жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар бошқа вилоятга бориб ишласа 100 фоиз, бошқа туманга бориб ишласа 50 фоиз устама белгиланган.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлиги томонидан таълим сифати паст мактаблар рўйхати шакллантирилди ва тасдиқланди. Ушбу рўйхатга ўтган ўқув йилида таълим даражаси паст бўлган (битирувчилари ОТМга кирмаган, олий ва биринчи тоифали ўқитувчилари мавжуд бўлмаган ҳамда мактабларнинг Миллий рейтингида паст натижа кўрсатган, давлат аккредитациясидан аттестациядан ўта олмаган) 1 409 та мактаб киритилди.

    Ўтган йилги «Устоз-2020» танловини ўтказилганинг ижобий тажрибасидан келиб чиқиб, «Янги Ўзбекистон устозлари» лойиҳасини амалга ошириш учун ҳам «Ўқитувчилар Ассоциацияси» нодавлат ташкилоти жалб қилинди. Танловни шаффоф ва адолатли ўтказиш учун Ассоциация экспертлари жалб қилинади.

    Бошқа ҳудуддаги таълим сифати паст мактабларга бориб ишлашни хоҳловчи педагоглар энг аввало олий ёки биринчи малака тоифасига эга бўлиши, камида бир йиллик педагогик стажга эга бўлиши керак. Шундан сўнг, талабгор www.ustozfondi.uz электрон платформасида рўйхатдан ўтади ва ариза шаклини тўлдиради. Экспертлар томонидан электрон ариза ўрганиб чиқилиб, талабгор «ZOOM» дастури орқали суҳбатга таклиф қилинади. Суҳбат давомида талабгорнинг фаолиятидаги ютуқлари, психологик тайёргарлиги баҳоланади. Баҳолаш якунлари бўйича экспертларнинг хулосалари жорий йилнинг 1 июнига қадар эълон қилинади.

    «Янги Ўзбекистон устозлари» лойиҳаси бўйича танлаб олинган устозлар кейинги ўқув йилидан бошлаб таълим даражаси юқори бўлмаган умумтаълим мактабларида ўқувчиларга дарс беришни бошлайди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates