Чоршанба куни НАТО Марк Рюттени альянс бош котиби этиб тасдиқлади.
НАТОнинг юқори лавозимига тайинланиш учун уни альянсга аъзо 32 та давлатнинг барчасининг қўллаб-қувватлаши керак эди. Рютте номзодини дастлаб АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Франция қўллаб-қувватлади. Бироқ, тўртта давлат – Туркия, Венгрия, Словакия ва Руминия сўнгги дақиқаларгача иккиланишаётган эди. Бироқ Нидерландия бош вазири Туркия розилигини олишга муваффақ бўлди: бунинг учун у ҳатто мамлакат президенти Режеп Таййип Эрдоғанни ўз позициясини ўзгартиришга кўндириш учун тижорий рейс билан Истанбулга учди.
Кейин уни Венгрия ва Словакия қўллаб-қувватлади. ОАВ хабар қилганидек, у Венгрия бош вазири Виктор Орбанга агар у НАТО бош котиби бўлса, Венгрия Украинани қўллаб-қувватлаш мақсадига қаратилган, ўз ҳудудидан ташқаридаги альянснинг фаолиятида иштирок этишдан бош тортиш ҳуқуқига эга бўлишини ваъда қилди. Гап фақат Руминияда қолган эди, аммо якунда мазкур мамлакат ҳам унинг номзодига розилик берди, деб хабар беради ria.ru.