Исроил Ливан жанубига бир қатор зарбалар берди

    26 июнь, чоршанбага ўтар кечаси Исроил мудофаа кучлари Ливан жанубидаги нишонларга бир қатор зарбалар берди.

    Бу ҳақда Фаластин манбалари хабар берди.

    Маълум қилинишича, хусусан, Рамия қишлоғи артиллериядан ўққа тутилган, шунингдек, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари чегарадаги Шебаа ҳудудида “Ҳизбуллоҳ”га тегишли ҳарбий бинога ҳужум қилди.

    Ливанликлар орасида қурбон бўлганлар ёки яраланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

    Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) 12 июнь куни Ливан мамлакатга 160 та ракета отганини, 90 га яқин ракета Исроил шимолий қисмидаги чегарани кесиб ўтганини маълум қилган эди, деб хабар беради korrespondent.net.