“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари бош муҳаррири табриги

    Долзарб 12 октябр 2023 2734

    Ҳурматли ҳамкасблар, азиз юртдошлар! Бугун барчамиз учун тарихий кун — “Янги Ўзбекистон” газетасининг МИНГИНЧИ сони чоп этилди.

    №211 (1000) 2023 йил 12 октябрь, пайшанба!

    Бу билан сизларни самимий табриклайман!

    Ўтган тарихимизга назар ташласак, қисқа вақт ичида кўп довонлар ортда қолганини кўрамиз.

    Куни кеча “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари кунлари” доирасида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида учрашувлар ўтказдик. Буни эслаганимиз боиси шуки, академик доираларда ҳам, ёшлар орасида ҳам холис, ишончли, таҳлилий ва дунёвий ахборотларга эҳтиёж тобора кучаймоқда.

    Янги Ўзбекистон ғоясини ўзида мужассам этиб, “Янги Ўзбекистон” терминини илк бор ўзида акс эттирган газетамиз ўтган қисқа муддатда жуда катта миссияни бажара олди.

    Бугун газетамиз саҳифаларида чоп этилаётган ҳар бир таҳлилий мақолада, хабар ва янгиликда янги жамиятимизнинг қудратли нафаси уфуриб туради. Бу – ҳамкасбларимизнинг, зиёлиларимизнинг, умуман олганда сизу бизнинг меҳнатимиз маҳсули эканини, яхши биламиз!

    Фаолиятимиз ҳақида жуда кўп гапириш мумкин! Аммо улар шундоқ ҳам кўз олдимизда. Шу боис, бугун “Янги Ўзбекистон” газетасининг МИНГИНЧИ сони қўлимизда тургани билан барчангизни яна бир бор табриклаймиз!

    Азиз ҳамкасбларимиз, қадрли юртдошлар!

    Сизлар билан яна кўп йиллар мана шундай зафарли марраларни забт этиш насиб қилсин!

    Барчангизга ижодий баркамоллик, руҳий қувват, соғлик-омонлик, оилавий бахту саодат тилайман!

    Юзимиз доимо ёруғ бўлсин!

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates