“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН”да ўқинг: ҒОЯВИЙ ИММУНИТЕТ

    “Янги Ўзбекистон” газетасининг эртанги 79-сонида академик Оқил Салимовнинг шу номдаги мақоласини ўқишингиз мумкин бўлади.

    “Буюк ўзбек йўли” рукнида бериладиган мазкур мақолада тириклик ва инсон моҳияти ҳақида фалсафий фикрлар айтилган. “Инсон бутун моҳияти билан ижтимоий ҳодиса. У қанчалик хусусий – ҳар бир инсон алоҳида қадрият бўлмасин, ўз феъл-атвори, қарашлари, жамиятда тутган ўрни ва ижтимоий тараққиётга боғлиқлиги жиҳатидан умумийдир. Ана шу нуқтаи назардан қараганда биз ҳар бир инсонга алоҳида воқелик сифатида унинг жамият тараққиётига қўшадиган ҳиссасини, ўтказадиган таъсирини алоҳида назарда тутмоғимиз лозим”, дейилади мақолада.

    Шунингдек, мақолани ўқишингиз асносида инсон нима учун макроком ичидаги микроком экани, бу мураккаб руҳий ҳолатнинг ҳаётий ифодаси ҳақида кенг қамровли фикрлар билан танишишингиз мумкин бўлади.

    Ўзгараётган дунёда мафкуравий иммунитет ёки ғоявий курашчанлик фазилати нима учун керак? Айниқса, ҳар бир инсон алоҳида ва тўлақонли тизим экан, унинг ана шу серқирра, ранг-баранг ва зиддиятли оламига мос равишда ғоявий таъсирини қандай кучайтирамиз? Бунда ёшлар оламини яхлит ҳолда қамраб олиш қандай амалга оширилади, деган саволларга ҳам жавоб топиш мумкин.

    Муаллиф бу вазифаларни бажаришнинг УЧТА ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТИ ҳақида сўз юритади. Булар: ТАЪСИРЧАНЛИК, ҲОЗИРЖАВОБЛИК ва КОНКРЕТЛИЛИК.

    Хуллас, бу ҳақда билиб олиш учун “Янги Ўзбекистон” газетаси муштарийларида ажойиб имконият бор.