Япония балиқчиларга қарийб 136 миллион доллар ажратади

    Япония “Фукусима-1” атом электр станциясидаги сувнинг океанга оқизилиши оқибатида зарар кўрган балиқчиларга 20 миллион иена ажратади.

    Аввалроқ мамлакат ҳукумати балиқчилик соҳасини 80 миллиард иена (тахминан 552 миллион доллар) миқдорида қўллаб-қувватлаш чораларини эълон қилган эди.

    Янги ёрдам пакети баъзи давлатлар, биринчи навбатда, Хитой томонидан япон денгиз маҳсулотлари импортига қўйилган эмбарго туфайли етказилган зарарни камайтириш учун мўлжалланган. Расман бу қарор келаси ҳафтада эълон қилинади, деб хабар беради Kyodo агентлиги.

    Аввалроқ Бош вазир Фумио Кисида Япония балиқчилик саноатини қўллаб-қувватлашини ва Хитой каби бозорларга қарамликни камайтириш учун денгиз маҳсулотлари экспорти тузилмасини ўзгартиришини айтган эди.

    24 август, пайшанба куни Япония “Фукусима-1” АЭСдан радиоактив моддалардан тозаланган сувнинг биринчи партиясини океанга оқизишни бошлади. Станциядаги резервуарларда 1,25 миллион тоннадан ортиқ сув тўпланган бўлиб, у 2011 йилнинг март ойидаги цунами оқибатида зарарланган реакторларни совутиш учун сарфланган. Расмийларнинг таъкидлашича, сув умуман радиоактив моддалардан тозаланган, унда фақат водород (тритий) изотопи мавжуд. Бироқ Хитой бу ҳаракатларини кескин қоралади ва япон денгиз маҳсулотларини импорт қилишни бутунлай тақиқлади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates