Ракета Танэгасима коинот марказидаги учириш майдончасидан Япония вақти билан соат 14:24 да учирилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, фазовий кема Япония ҳукуматининг Information Gathering Satellite (IGS) дастури доирасида мамлакатни ўзининг сунъий йўлдош разведка маълумотлари билан таъминлаш мақсадида орбитага чиқарилди. Дастурни ишлаб чиқиш Шимолий Кореянинг ракета синовларига жавобан 1998 йилда бошланган.
Қурилма Япония Вазирлар Маҳкамасининг Сунъий йўлдош ахборот маркази томонидан фойдаланилади. Бунда у Япониянинг миллий мудофаасига ҳам, фуқаро фалокатлари мониторингига ҳам хизмат қилади.
Сунъий йўлдош мавжуд япон орбитал гуруҳининг бир қисми сифатида ишлайди. Унинг таркибидаги қурилмалар оптик-электрон ва радиолокация ускуналари билан жиҳозланган. Январь ойида Япония Optical 8 сунъий йўлдошини орбитага олиб чиққанди, деб хабар беради interfax.ru.