Япония сайёҳлик компаниялари Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини оширмоқчи

    Туризм 30 сентябр 2024 359

    Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Токио шаҳрида Япониянинг “H.I.S. Co. Ltd” сайёҳлик компанияси президенти Мотояши Яда билан учрашди.

    М. Яда, япон туризм сектори япон саёҳатчиларининг мамлакатимизни зиёрат қилишга бўлган қизиқишининг ортишини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини оширишда манфаатдор эканлигини, бунга Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича олиб борилаётган фаол PR-кампания ёрдам бераётганлигини таъкидлаб ўтди.

    Учрашувда Ўзбекистонда саёҳат қилиш учун қулай шарт-шароитларни яхшилаш, мамлакатимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш имкониятлари ва Ўзбекистоннинг Японияда тарғиб қилиш бўйича қўшма тадбирлар ўтказиш масалалари юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates