Япония табиий офатларни назорат қилиш учун сунъий йўлдошни коинотга олиб чиқди

    Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) мамлакат жануби-ғарбидаги Танэгасима космодромидан янги, оғир юк ташувчи H3 ракетасини учирди.

    Ракета орбитага зилзилалар ва кучли ёмғир каби табиий офатларнинг таъсирини баҳолаш учун мўлжалланган ALOS-4 сунъий йўлдошини коинотга олиб чиқади. Бу ракета-ташувчининг учинчи бор учирилишидир, деб хабар беради report.az.