Yonhap: Шимолий Корея Япон денгизи томон иккита баллистик ракета учирди

    Шимолий Корея Япон денгизи томон иккита баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди.

    Унга кўра, улардан бири қисқа масофага учувчи баллистик ракета ва бошқаси номаълум баллистик ракетадир.

    Биринчи ракета маҳаллий вақт билан тахминан 05:05 да учирилди ва тахминан 600 километр масофани босиб ўтди, иккинчиси – маҳаллий вақт билан тахминан 05:15 учирилди ва тахминан 120 километр масофани босиб ўтди, дея аниқлик киритади Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси.

    Yonhap агентлигининг эслатишича, ракета учирилиши Пхеньяннинг АҚШ, Жанубий Корея ва Япониянинг қўшма ҳарбий машғулотларига жавоб чоралари ҳақида огоҳлантиришидан кейин амалга оширилди, деб хабар беради tass.ru.