Ўзбек халқининг бой маданияти, урф-одатлари, миллий анъана ва қадриятларини ўзида мужассам этган миллий ҳунармандчилик ва тўқимачилик маҳсулотлари, япон тилида тайёрланган турли маълумотнома, қўлланма ва фотоматериаллар мамлакатимиз бўлмасидан жой олди.
Шунингдек, кўргазма доирасида миллий маҳсулотларимиз экспортини қўллаб-қувватлаш мақсадида Японияда юртимизнинг миллий маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган "Misty Caravan" компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик, касаначилик, гилам, шароб ва нон маҳсулотларининг савдоси ҳам уюштирилди.
Мазкур тадбир ташкилотчиси - Минато мэрияси Халқаро алоқалар департаменти директори Сугаи Марико бу йилги тадбирда 12 мамлакат элчихонаси томонидан миллий бўлмалар ташкил этилгани маълум қилинди.
У мамлакатимиз миллий бўлмаси кўпчиликнинг эътибори марказида бўлганини қайд этар экан, жорий йил сентябрь ойида Минато тумани билан ҳамкорликда маҳаллий ҳамжамият вакиллари ўртасида Ўзбекистонни кенг танитиш имконини берувчи концерт дастурлари ташкил этилгани учун миннатдорлик билдирди.
"Шубҳа йўқки, бундай маданий тадбирлар халқларимиз ўртасида дўстлик ришталарни мустаҳкамлашга ва япон сайёҳлари оқимини кўпайтиришга кўмаклашади", деди у.
Маълумот тариқасида қайд этиш ўринлики, "Минато фестивали" ҳар йили Токио шаҳрининг Минато тумани мэрияси томонидан уюштирилади. Мазкур маданий тадбир иши билан қарийб 200 минг киши танишади.