Японияда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдим қилинди

    Ниигата шаҳрида ўтказилган “Cool Japan Expo in Niigata” халқаро кўргазмасида мамлакатимизнинг “туризм бурчаги” ташкил қилинди.

    Кўргазма меҳмонларига Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, хорижий сайёҳларга яратилган қулайликлар, миллий кийимлар, урф-одатлар ва таомлар, шунингдек, “зиёрат туризми” йўналиши бўйича Сурхондарё вилоятининг буддавийлик обидалари ҳақида маълумот берилди.

    Япония халқаро университети профессори Гаку Фунабаши мазкур олий билим юртида кўплаб хорижлик талабалар таҳсил олаётгани, жумладан, бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар магистратура ва доктарантура босқичларида билимларини ошираётганини таъкидлади.

    — Ўзбекистон вакиллари ташкил қилган миллий стенд кўргазма иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди, — деди у. Мен Ўзбекистон, унинг тарихий обидалари, Самарқанд шаҳри ҳақида жуда кўп эшитганман. Дунёга машҳур ушбу обидаларни ўз кўзим билан кўриш учун кейинги йил март ойида Ўзбекистонга сафар қилишни режалаштирганман.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates