Японияда тўфон оқибатида уч киши ҳалок бўлди

    Бугун эрталаб Япония жануби-ғарбидаги Кюсю оролига етиб келган “Шаньшань” тўфони оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, бир киши бедарак йўқолди.

    Бу ҳақда Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёсимаса Хаяси Токиодаги матбуот анжуманида маълум қилди.

    “Бизда уч киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумот бор, яна бир киши бедарак йўқолганлар рўйхатида”, деди у. NHK телеканали маълумотларига кўра, жароҳатланганлар сони 16 нафардан 40 нафаргача кўпайган.

    Хаясининг айтишича, 237 мингга яқин уй хўжаликларида, асосан Кюсю электр таъминотида узилишлар кузатилди. Кюсюдаги тезюрар йўлларнинг 87 та участкаси ёпилди, “Синкансэн” тезюрар поездлари қатнови тўхтатилди. Сўнгги икки кун ичида Японияда 700 дан ортиқ авиарейслар бекор қилинди.

    Энди “Шаньшань” Кагосима префектураси ҳудудидан аста-секин шимолий йўналиш бўйлаб ҳаракатланмоқда. Тўфон юз берган ҳудудда шамолнинг тезлиги сониясига 50-70 метрга етди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates