Японияга йўллар очилиши мумкин

    Долзарб 2 ноябр 2021 1717

    Япония хорижликларга коронавирус билан боғлиқ кириш қоидаларини енгиллаштириш учун қисқа муддатли хизмат сафарлари, чет элда ўқиш ва техник малака ошириш учун мамлакатга ташриф буюришга рухсат бермоқчи.

    Сайёҳлар бу рўйхатга киритилмаган. Ҳукумат сиёсатдаги бу ўзгаришларни шу ҳафтанинг бошида эълон қилиши кутиляпти, амалга ошириш ҳам шу ойдан бошланиши режа қилинган.

    Ёзда янги СОВИД-19 ҳолатлари сезиларли даражада пасайганлиги сабабли, Япония хорижликларнинг амалда киришига тақиқни босқичма-босқич юмшатишни мақсад қилган. Қисқа муддатли бизнес саёҳатчилар учун карантин талаби эмланган ташрифчилар учун 10 кундан бошлаб уч кунгача қисқартирилади. Хорижий фуқароларни қабул қилувчи компания ва ташкилотлар уларнинг фаолиятини назорат қилишлари шарт.

    Қисқартирилган карантин талаби хорижда хизмат сафаридан қайтган япон фуқароларига ҳам тегишли бўлади. Маълумки, жорий йилнинг январь ойидан бошлаб Япония иммиграция назоратини кучайтириб, коронавируснинг янада юқумли вариантлари пайдо бўлишига қарши чора-тадбирларни амалга татбиқ этган эди.

    Ҳозирга қадар мамлакатга фақат «алоҳида ҳолатлар» бўлган хорижликлар, масалан, қайта кириш рухсатномаси бўлганлар, япон фуқароларининг турмуш ўртоқлари ва болалари киритилиб келиняпти.

    1 октябрь ҳолатига кўра, қаттиқ чегара назорати туфайли 370 мингга яқин хорижлик Японияга кела олмади, уларнинг қарийб 70 фоизи техник стажёрлар ва чет эллик талабалардир. Ишчи кучи танқислиги билан курашаётган қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик тармоқлари ва ҳозирда чет эллик талабаларни қабул қила олмайдиган мактаблар янги келганларга рухсат беришга чақирди.

    Енгиллаштирилган қоидалар янги ташриф буюрувчиларга нисбатан қўлланилади. Компаниялар, мактаблар ёки бошқа қабул қилувчи ташкилотлар инфекцияни назорат қилиш чоралари ҳақида тегишли давлат органига ҳисобот беришлари керак.

    Агар хорижда янги вариантлар пайдо бўлса, Токио яна кучлироқ назоратни тиклашга тайёрлигини маълум қилган, деб хабар беради Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати Nikkei ахборот манбасига таяниб.

    Шу ўринда маълумот:

    2020-2021 йилларда Ўзбекистонлик 150 дан ортиқ техник стажёрларга Японияда ишлаш рухсати берилган бўлсада, Япониядаги иммиграцион назорат кучайтирганлиги боис улар ҳам Японияга кириш имкониятини кутиб турибди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates