Японияликлар Буюк Ипак йўлининг тарихига катта қизиқиш билдиришмоқда

    Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Япониянинг оммабоп «Nikkei shimbun» газетаси етакчи муҳаррири Ко Сакаи билан учрашув ўтказди.

    Суҳбат чоғида «Nikkei shimbun» газетаси саҳифаларида Ўзбекистоннинг сайёлик салоҳияти, тарихи ва миллий урф-одатларини тарғиб қилишга бағишланган мақолалар чоп этиш масаласи муҳокама қилинди.

    Ко Сакаи япон ҳамжамиятида Буюк Ипак йўлининг тарихи, маданиятига бўлган қизиқиш юқори эканлигини алоҳида таъкидлади. Шу боис Буюк Ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Японияда кенг тарғиб қилиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.

    Учрашув натижасида «Nikkei shimbun» газетаси саҳифасида Самарқанд шаҳрининг бой сайёҳлик имкониятлари ҳамда моддий бойликлар рўйхатига киритилган «Самарқанд қоғози»га бағишланган мақолаларни чоп этиш мақсадида ушбу газета муҳаррири ва фотомухбирининг Ўзбекистонда ижодий сафарини ташкил этишга келишиб олинди.

    Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, 1876 йилда ташкил этилган «Nikkei shimbun» газетаси Япония ва дунёда кечаётган иқтисодий, ижтимоий-сиёсий мавзуларга доир янгиликлар ва таҳлилий мақолаларни чоп этади. Газетанинг кунлик адади қарийб 2 миллион нусхадан иборат. Нашр Япония ҳудудларида 51 та, жаҳон миқёсида эса 37 мамлакатда янгиликлар бюросига эга.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates