Яшил технологияларни жорий этишда Корея тажрибаси қўлланилади

    Саноат 25 март 2024 1011

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги Шўртан газ кимё мажмуасида Жанубий Кореянинг «GDM ECO» Co.Ltd. компанияси ижрочи директори Ли Жанг Юл бошчилигидаги делегация аъзолари иштирокида учрашув ўтказилди.

    «GDM ECO» – маҳаллий ва халқаро миқёсда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига ихтисослашган бўлиб, саноат корхоналарига мўлжалланган атмосфера ҳавосини ифлосланишини назорат қилувчи ускуналарни ишлаб чиқариш, ўрнатиш ва лойиҳалаш билан шуғулланади.

    Учрашувда мажмуанинг Этилен ишлаб чиқариш бўлинмадаги Олтингугурт олиш қурилмаси иш самарадорлигини ошириш ҳамда Оқова сувларни тозалаш бўлинмадаги сувларни иккиламчи мақсадда фойдаланишга йўналтириш бўйича ўзаро фикрлар алмашилди.

    Қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда Шўртан газ кимё мажмуасида мажмуа атрофида «Яшил белбоғ» яратиш, саноат чиқиндилардан иккиламчи мақсадларда фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолат сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга ошириляпти, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ маълумотига таяниб.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates