Ҳолат бўйича, Тошкент шаҳар ФВБ матбуот хизмати маълумот берди.
Қад этилишича, шу йилнинг 14 июль куни тунги соат 22:10 да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, "Ватандош" МФЙ, Тузел даҳаси 12А-уйдаги хонадонларнинг бирида, ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Хабарга асосан воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажи юборилди. Ёнғин тунги соат 22:18 да ўраб олиниб, соат 22:33 да батамом ўчирилди.
Содир бўлган ёнғин оқибатида хонадондаги уй жиҳозлар ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.