Йиғилишда кўплаб таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланди

    Сўнг давлатимиз раҳбари соҳа вакиллари ва тадбиркорлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди.

    Жумладан, мулоқотда саноат электротехника маҳсулотларини лизинг асосида сотиш тизимини жорий этиш;

    — йиллик экспорти 50 миллион доллардан кўп бўлган корхоналарга айланма маблағ учун бериладиган кредит миқдорини ошириш;

    — фойда солиғини ҳисоблашда корхоналарнинг илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига сарфлаган харажатини чегириш тизимини такомиллаштириш;

    — автомобиль аккумулятори чиқиндисини утилизация қилиш тизимини жорий этиш;

    — янги лойиҳаларни амалга оширишда замонавий ускуна сотиб олишга йўналтирилган маблағнинг бир қисмини фойда солиғи базасидан чегириш каби таклиф ва ташаббуслар билдирилди.

    Давлатимиз раҳбари тегишли вазирлик ва идораларга айтилган фикр ва масалаларни пухта ўрганиб, тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини киритиш бўйича топшириқ берди.

    Йиғилиш давомида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларини ҳисоботлари тингланди.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates