Йил давомида 6,8 млн истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилган ва етказилган зарар миқдори 150 млрд сўмдан ортиқ

    Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши кураш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан 2021 йилда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар якунлари бўйича сарҳисоб қилинди.

    Агентлик ходимлари томонидан 26249 нафар фуқарога (2020 йилда – 21 минг мурожаат) истеъмолчилар билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатилиб, 84 фоиз ҳолатда ижобий натижага эришилди. Келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижасида 6 миллион 800 минг нафардан ортиқ республика фуқароларининг истеъмолчилик ҳуқуқ ва манфаатлари тикланди.

    Таҳлиллар шуни кўрсатадики, истеъмолчи муаммоларининг ярмидан кўпи, яъни мурожаатларнинг 51,5 фоизи уй-жой коммунал, транспорт хизматлари, 23,4 фоизи савдо, 14,8 фоизи мобиль алоқа ва инетернет, банк иши, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 10,2 фоизи реклама ва бошқа масалалар ҳиссасига тўғри келади.

    2021 йилда ўтказилган ўрганишлар давомида 6,8 миллиондан ортиқ фуқарога нисбатан (таққослаш учун: 2020 йилда 4 миллион истеъмолчи) истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши аниқланган.

    Натижада ўтган йил давомида истеъмолчиларга етказилган зарар миқдори 150 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этди (2020 йилда эса 54,7 миллиард сўм.) Мурожаатларни ҳал этиш жараёнида истеъмолчилар фойдасига 106,9 млрд сўм (71 фоизи) миқдорида қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилди.Фуқароларнинг ҳуқуқларини бузган шахслар томонидан 13,7 миллион сўм жарима тўланган.

    Истеъмолчиларга савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 2,7 миллиард сўм миқдорида маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди. Агентлик кўмагида 384 нафар истеъмолчи томонидан жами 2,8 млрд сўмлик турли хил товарлар (автомобиль, мототранспорт, маиший техника, қурилиш материаллари, кийим-пойабзал ва бошқа истеъмол товарлари) қайтарилди ёки алмаштириб берилди.

    Аҳолининг коммунал соҳадаги мавжуд муаммоларини тизимли ва тезкор кўриб чиқиш мақсадида ҳар бир хизмат кўрсатувчи такшилотда истеъмолчиларни қабул қилиш ташкил этилди. Бунда, тасдиқланган графиклар асосида 2021 йил август ойидан бошлаб жойлардаги газ, электр, сув, иссиқлик таъминоти ва маиший чиқинди ташиш корхоналарида фуқаролар қабулини ўтказиш йўлга қўйилди. Хусусан, 16 август – 28 декабрга қадар ҳудудлардаги коммунал ташкилотларга келган 3 960 нафар истеъмолчининг мурожаати жойида кўриб чиқилиб, 59,7 фоизи жойида ҳал қилинган, қолганларига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, атрофлича ўрганиш учун қабул қилинди.Бундай амалиёт аҳолининг коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги долзарб муаммоларини тезкорлик билан ҳал этишга хизмат қилмоқда.

    НОРМАТИВ ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

    102 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг истеъмолчиларга таъсири баҳоланди, тегишли хулоса ва таклифлар берилди ҳамда амалдаги 40 та ҳужжат хатловдан ўтказилди.Шунингдек, Агентлик томонидан товарларни нарзорат харидини ўтказиш ва экспертизадан ўтказиш, фармацевтика маҳсулотларини харид қилишни тартибга солувчи, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг истеъмолчиларга таъсирини баҳолашни тартибга солувчи 14 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси тайёрланди. Мазкур ҳужжат лойиҳаларига кўра, ижара, лизинг, ипотека, истеъмол кредити ва суғурта муносабатларида истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоясини янада мустаҳкамлаш мақсадида 5 та қонунга қўшимча ва ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар тайёрланди

    Масалан, йўловчилар ва транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш транспорт компанияларининг йўловчилар олдидаги асосий вазифаларидан биридир. Агентлик томонидан пойтахт метрополитени йўловчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилган ишлар натижаларига кўра, қонунчилигимизда (Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қонундан ташқари. Аммо мазкур қонунда ҳам метрополитенда йўловчи ташишнинг барча жиҳатлари қамраб олинмаган) йўловчиларни бевосита метрополитенда ташиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Шунингдек, темир йўл, ҳаво ва автомобиль транспортида йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш қоидалари мамлакатимиз қонуности ҳужжатлари билан аниқ тартибга солинган.

    Агентлик томонидан ривожланган хорижий давлатларнинг бу борадаги илғор тажрибаси, метро вагонида ва эскалатордан фойдаланиш қоидаларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар, йўловчилар хавфсизлиги, багаж, қўл юкини ташиш ва сақлаш тартиби, юкларни жойлаштириш, транспорт воситаларини ташиш ва ташиш ҳамда савдо, хизмат рекламаларини жойлаштириш қоидалари ўрганилди. Мазкур таҳлил асосида Агентлик Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига метрополитенда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ўз таклифларини киритди.

    Агентлик матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates