Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция»нинг маълум қилишича, электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишда қонун-қоидаларга риоя этилиши юзасидан доимий назорат табирларида ўтказилади.
Жорий йилнинг биринчи чорагида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 1 минг 821 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
Хусусан, ўтказилган назорат табирларида аниқланган ҳолатларнинг 979 таси электр энергияси, 842 таси эса табиий газдан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйилганлиги маълум бўлди.