Яқин аттрофда хизмат вазифасини бажараётган Миллий гвардия ходимлари ППХга хабар қилган ҳолда воқеа жойига етиб бориб фуқароларни тинчлантириш чораларини кўришган.
Шу пайтда ППХ ходимларини узоқдан келаётганини кўрган «Spark» русумли автомашина ҳайдовчиси машинасининг олд қисмидан ўзига тегишли бўлган буюмларни олиб орқа юк хонасига жойлаштирган ҳолда воқеа жойидан кетишга ва яширинишга уринган.
Чақирувга асосан етиб келган ППХ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ушбу автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда автомашина орқа ўриндиғидан қора пакетга ўралган 10 дона “Зардех” ҳамда 10 та қутида “Регапен” жами 154 дона оқ ва қизил рангли психотроп моддалари мавжудлиги аниқланган.
Яккасарой тумани ИИО ходимлари томонидан олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида «Spark» русумли автомашина ҳайдовчиси фуқаро Х.О. эканлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.