“Йўқолиб қолган” астероид Ерга яқинлашмоқда

    Олимларнинг огоҳлантиришича, 2024 йилда Ерга йирик астероид яқинлашади.

    Агар у бизнинг сайёрамизга тушса, тўқнашувдан олинган энергия тротил эквиваленти 2,6 миллиард тоннага етади.

    2007 FT3 астероиди 2007 йилда кашф этилган. Унинг диаметри 314 метр, оғирлиги 54 миллион тоннага тенг.

    Астрономлар уни бир неча соатгина кузатиш имкониятига эга бўлишган. Шундан сўнг у кўриб бўлмайдиган даражада хиралашган ва ғойиб бўлган. Шунинг учун бу астероид баъзан “йўқолиб қолган” деб аталади.

    Шунга қарамай, олимлар коинот объектини 14 нуқтада қайд этишга ва унинг орбитасининг йўналишини ҳисоблашга муваффақ бўлишди. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, унинг Ерга яқинлашиши 2024 йилнинг 3 март куни ва 5 октябрида содир бўлиши мумкин. Ушбу саналарда тўқнашув эҳтимоли мос равишда 1:10 миллион ва 1:11,5 миллионга баҳоланган.

    NASA экспертлари 2007 FT3 бевосита хавф туғдирмаслигини таъкидлашди. Бироқ, олимлар потенциал хавфли объектларни кузатиш ва таснифлаш учун осмонни доимий равишда кузатиб боришади. Ер орбитасидан 30 миллион (тахминан 48 миллион километр) миля масофада жойлашган жисмларга алоҳида эътибор қаратилади, деб хабар беради mir24.tv.