Ғолиблар:
- Озодбек Aхтамов – Тошкент шаҳар, Aл-Хоразмий ихтисослаштирилган мактаби 9-синф ўқувчиси;
- Aнварбек Раҳматов – Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси;
- Aнварбек Садуллоев – Бухоро вилояти, Пешку тумани, 18-мактабнинг 11-синф ўқувчиси.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ 3-ўрин (бронза медал) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 миллион сўм), устозига 150 баравар (49,5 миллион сўм) пул мукофотлари берилади.
Маълумот ўрнида: ўзбекистонлик ёшлар 1997 йилдан бошлаб иштирок эта бошлаган мазкур нуфузли мусобақада ҳозирга қадар 10 та кумуш ва 32 та бронза медаллари қўлга киритилган.