Тадбирда шунингдек, биринчи маротаба сайлов жарёнларида иштирок етадиган ёшларни електорал сайлов маданиятини шакиллантириш ва сиёсий жараёнларга жалб қилиш мақсадида “Ёш сиёсатчилар мактабини” ташкил етиш борасида сўз юритилди.
Учрашувда ЎзХДП Сирдарё вилояти кенгаши раис ўринбосари A.Сандиев, ЎзХДП Сирдарё вилояти кенгаши ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш бўлими мудири Д.Елмуродов , ЎзХДП Сирдарё вилояти кенгаши туман-шаҳар раислари ҳамда ЎзХДП Сирдарё вилояти кенгаши “Ёшлар қаноти” кординаторлари иштирок етишди. Унда бу йилги сайловлар биринчи марта янгича, пропорсионал ва мажоритар тизимда ўтиши, мажоритар сайловда сайловчи шахсга овоз берса, пропорсионал сайловда у ўзи маъқул деб топган сиёсий партияга, яъни ғояга овоз бериши хақида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек биринчи маротаба сайлов жарёнларида иштирок етадигон ёшларни електорал сайлов маданиятини шакиллантириш ва сиёсий жараёнларга жалб қилиш мақсадида “Ёш сиёсатчилар мактабини” ташкил етиш юзасидан амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳамда болажак сайловларда “Ёшлар қаноти” туман-шаҳар кординаторларининг сайлов жараёнларида фаол иштирок етишликлари ва сайлов жараёнларида қандей вазифаларни бажаришликлари хусусида атрофлича тушунтиришлар берилди. Учрашув сўнгида ёшлар томонидан сайлов жараёнларида партиянинг дастур ва лойиҳаларини такомиллаштиришда, янги ташаббусларни илгари суришда, ижтимоий масалаларга янгича йечимлар топиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.