«Ёшлар дафтари»га қандай кириш мумкин?

    Кейинги авлод 27 октябр 2022 29786

    Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев «Ёшлар дафтари»га киритилган 30 мингдан ортиқ талабаларнинг шартнома пули тўлаб берилгани ҳақида маълум қилди.

    «Талабага мадад» лойиҳасида маҳаллалардаги ёшлар етакчисининг тавсияси асосида «Ёшлар дафтари»га киритилган талабалар тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган (ҳозирда 15 млн сўм) миқдордаги қисми тўлаб берилади.

    Бу имконият Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган барча олий таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат, хорижий ва хорижий олий таълим ташкилотларининг филиалларида) бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган талабалар учун амал қилади.

    Бугунгача мазкур тизими орқали 30 мингдан ортиқ талабаларнинг контракти тўлаб берилди. Жуда кўплаб билимли, иқтидорли талабаларда контракт пулларини тўлашда қийинчиликлар бўлиши мумкин. Бу лойиҳа орқали эса барчага бирдек ёрдам беришга ҳаракат қиламиз, аммо мақсадимиз иложи борича энг оғир молиявий вазиятдаги иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

    «Ёшлар дафтари»га кириш учун ортиқча овора бўлиб юриш шарт эмас. Тизим рақамлашган бўлиб, https://yoshlardaftari.uz/ платформаси орқали онлайн ариза юборишингиз ёки 24/7 фаолият кўрсатадиган 1093 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.