Ёшлар маҳорат дарсларида ўз қўллари билан кўза ясашди

    Музейлар ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Амалий санъат музейида фарғоналик уста ҳунарманд Ғанижон Элибоевнинг кулолчилик бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.

    Дарсларда иштирок этган ёшлар ва кўплаб қизиқувчан юртдошларимиз музей томонидан ташкил этилган маҳорат дарсларида нафақат лойни жонлантириш, кулолчилик асарлари яралишига гувоҳ бўлдилар, балки унутилмас таассуротлар олдилар.

    – Кулолчиликка қизиқадиган ёшларимиз бунчалик кўп дея ўйламаган эдим, – дейди уста кулол. – Уларнинг кўзларидаги ҳайрат ва кулол дастгоҳига яқинлашганидаги ҳаяжонни кўриб ждўуа хурсанд бўлдим. Қўлимдан келганича кулолчиликнинг сир-асрорларидан баҳраманд қилишга ҳаракат қилдим.

    Эслатиб ўтамиз, Музейлар ҳафталиги доирасида ёғоч ўймакорлиги бўйича маҳорат дарслари 6 сентябр куни соат 21.00 га қадар ўтказилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates