Ёшларни йўлдан оздирган "қора чечаклар" гирдоби

    Юртимизнинг навқирон, етук, баркамол ёшлари учун ҳар соҳада жадал ривожланишлар кенг қулоч ёзаётган айни дамларда тўқликка-шўхлик қилиб, бор имкониятлардан фойдаланиш ўрнига енгил ҳаётни танлаётган «бебош ёшлар» ҳамон учраб тургани кишини таажжубга солади.

    ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Тошкент шаҳри ҳудудида синтетик гиёҳвандлик воситасини тарқатиш билан шуғулланиб келган шахс қўлга олинди.

    Айни вақтда пойтахтимиз ҳудудида ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаласига қарши курашиш ҳамда уларнинг олдини олиш борасида тизимли профилактик-тарғибот ва тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

    ИИВ Тезкор қидирув департаменти, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ДХХ томонидан ҳамкорликда олдиндан тезкор ишловга олинган, 2001 йилда туғилган шахснинг вақтинча яшаб келаётган Яккасарой туманидаги хонадони кўздан кечирилиб, уйнинг меҳмонхона, ётоқхона ва ошхонасининг турли жойларида жами 500 грамм синтетик гиёҳвандлик воситаси, электрон тарози, гиёҳвандлик воситаси излари билан шиша идишлар, изоляция лентаси, зип пакетлар ашёвий далил сифатида олинган.

    Техник текширувлар давомида қўлга олинган шахс «Телеграм» мессенжеридаги интернет дўконида «кладмен» лавозимида ишлаши, куратори топшириғига асосан тахминан 1 кг вазндаги синтетик гиёҳвандлик воситаларини кўмилган жойдан олиб, бир маротабалик истеъмол дозаларига қадоқлаб, сўнг «закладка» усулида тарқатиб келаётгани аниқланган.

    У мазкур моддаларни тарқатишда Тошкент шаҳрининг бир нечта ҳудудларида аҳоли яшаш жойлари атрофида чизган гиёҳвандлик воситаларига олиб борувчи манзил наркотрафиги ҳаволалари йўқ қилинган.

    Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ноқонуний муомаладан чакана нархи 600 млн сўмга тенг 500 грамм синтетик гиёҳвандлик воситалари олиниб, тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

    Унутманг! Ҳар бир босган қадамингизнинг ўз ўлчови, натижаси бор. Агар яхши ниятлар ила, пешонангиздан меҳнат терини тўкиб йўл боссангиз, у чечакларга тўла йўлга айланади. Аммо, заҳмат чекиб, меҳнат қилиб бориш ўрнига осон йўлни танласангиз, у йўлда сизни "тиканлар" кутиб олади.

    Хулоса эса ўзингиздан. Сиз қай бир йўлни танлайсиз?


    Зулхумор АКБАРОВА

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates