Андижон ва Самарқандда “валютчик“ лар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Андижон ва Самарқанд вилоятларида ноқонуний валюта айирбошлаш ҳолатларини аниқлашга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Х.Ю. ва Х.М. жами 3 800 АҚШ долларини 49,4 млн сўмга, фуқаро А.Ф. 3 700 АҚШ долларини 48,5 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Жондор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Б. фуқаро М.Х.га 3 200 АҚШ долларини 41,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177 моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates