Ёзда қуёшнинг зарарли ультрабинафша нурларидан қандай ҳимояланиш керак?

    Саломатлик 6 июн 2024 612

    Сўнгги йилларда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам ҳарорат юқорилаб боряпти.

    Юртимизда ёз мавсуми бошланди. Албатта бу фаслда минтақамизга хос бўлган қуруқ иссиқ ҳаво кузатилади. Айниқса, сўнгги йилларда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам ҳарорат юқорилаб боряпти.

    Шундай экан бундай пайтда қандай тавсияларга амал қилиш керак?

    Ушбу саволга Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Азизбек Низамов жавоб берди.

    — Кўпчилигимиз ёз фаслида қуёш нурларидан баҳраманд бўлишга одатланганмиз, — дейди мутахассис. — Аммо бу доим ҳам фойдали эмас. Айниқса, қуёшда ультрабинафша нурлари юқори бўлган пайтда очиқ ҳавода юриш саломатлик учун зарарли.

    Шу боис иссиқ ҳавода табиий, ёрқин рангдаги, пахта матосидан бўлган кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ. Мавсумга мос бундай либослар терини қуёшнинг зарарли нурларидан ҳимоялаб, унинг нафас олишига ёрдам беради ҳамда тана қизиб кетишининг олдини олади.

    Тадқиқотларга кўра, қизил, кулранг ва сариқ рангли кийимлар иссиқликни, ялтироқ ва шойи матолар эса ультрабинафша нурларини яхши қайтаради.

    Шундай бўлса-да, имкони борича тўғри тушаётган қуёш нурларидан сақланишга ҳаракат қилиш ва бош кийим кийиб юриш лозим. Чунки бош териси бошқа тери каби қуёш нурларидан куйишга мойил.

    Қуёш нури соат 12:00 дан 16:00 гача жуда фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаган маъқул.

    Аммо ташқарига чиқиш лозим бўлса, тананинг очиқ жойларини қуёш нуридан асрашга ҳаракат қилиш керак.

    Иссиқ об-ҳавода организмда сув баланси бузилади ҳамда кўп намлик йўқотилади. Шунинг учун бундай пайтда кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш зарур. Бироқ паст ҳароратдаги салқин ичимликларни ичишдан тийилиш зарур.

    Сабаби улар бутун организмга, ошқозон ичак йўллари фаолиятига салбий таъсир этади. Қолаверса, салқин ичимлик ичганда тонзиллит каби сурункали касалликлар кучайиши мумкин.

    Шу боис иссиқ кунлари илиқ ёки хона ҳароратида бўлган суюқлик ичиши тавсия қилинади. Хусусан, 36-37 даражали оддий сув органгизмда метоболизм ва ичак фаолиятини яхшилайди.

    Бундан ташқари, чанқоқ пайти олча, олма ва нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон ҳамда лимонли сувлар, яшил ва ўсимлик чойлари (ялпиз, ромашка ва бошқалар) чанқоқни тез босади.

    Жазирама кунларда қаҳвадан воз кечган маъқул. Чунки у иссиқ кунда чарчоқни оширади.

    Ширин ва газланган ичимликлар ҳам тавсия этилмайди.

    Иссиқ об-ҳавода спиртли ичимликлардан тийилиш керак.


    Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates