"Юксалиш йўлида 45 дақиқа" — ўқитувчилар учун янги инновацион қўлланма

    Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази ҳамда ЮНЕСКО ташкилоти ҳамкорлигида “Инновацион педагогика” ўқув семинари бўлиб ўтди.

    Семинарда “Юксалиш йўлида 45 дақиқа” номли қўлланма тақдимоти бўлиб ўтди. Қўлланма ҳудудларда замонавий педагогик ёндашувларни татбиқ қилиш, илғор тажрибалар ва дарс режаларини таклиф қилиш орқали XXI аср кўникмаларни ривожлантиришга, илғор таълим сифатини оширишга кўмак берувчи ёндафтар бўлиб хизмат қилади.

    Семинарда етакчи хорижий ва миллий эксперт ва ўқитувчилар иштирокида инновацион таълим ва ўқитиш соҳасидаги янги ишланмаларга доир мавзулар муҳокама қилинмоқда. Республиканинг барча ҳудудларидан келган юз нафардан ортиқ тренер ва педагоглар амалий машғулотлар орқали янги педагогик кўникмаларга эга бўлади.

    Ушбу ўқув қўлланмадан мақсад Ўзбекистонда ўқитувчиларни инновацион педагогика бўйича ўқитиш ва таълим сифатини ошириш.

    Шунингдек, ундан амалий фойдаланиш учун ҳар бир фан ўқитувчилари ва маҳоратли тренерларнинг компетенцияларини ошириш ҳам кўзда тутилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates