Юридик шахслар учун энергия ресурслари тарифлари ўзгариши мумкин

    Энергетика 12 сентябр 2023 1285

    Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Жамоатчилик муҳокамаси 2023 йил 23 сентябргача давом этади.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси 2023 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидагиларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди:

    - табиий газ ва электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотиш тарифларини ҳамда иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш тарифларини;

    - электр ва иссиқлик энергияси, шунингдек, табиий газ истеъмолчиларидан ва улгуржи қайта сотувчилардан тушадиган пул маблағларини тақсимлаш тартибини;

    - темир йўл транспортида юк ва йўловчиларни ташиш хизматлари ва бошқа тарифларни.

    Ўрнатилган газ ҳисоблаш ускуналарининг табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига тўлиқ уланганлигини ва онлайн режимда маълумотлар узатилаётганлигини қатъий назорат қилиб бориш режалаштириляпти.

    Ноқонуний уланиш, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-тарож қилиш ва ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатларини, шунингдек, уларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўйича назорат тадбирлари янада кучайтирилади.

    Лойиҳага кўра, юридик шахслар учун табиий газ ва электр энергияси нархларини кўтариш, аҳоли учун тарифларни эса ўзгаришсиз қолдириш таклиф этиляпти, деб хабар беради “Norma”.

    Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates