Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, янги Конституциянинг 50-52 моддаларида ҳар кимга таълим олиш ҳуқуқи кафолатланиб, таълимнинг ҳар хил турлари ва шаклларидан фойдаланиш, ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш ҳақида мустаҳкамланган. Шунингдек, олий таълим ташкилотлари академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқи тўғрисида янги норма киритилган.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети бир қатор нуфузли хорижий таълим муассасалари билан, жумладан, Япониянинг Сукуба университети билан икки томонлама алоқалар ўрнатган. Ҳозирда Сукуба университетида академик алмашув доирасида ЖИДУнинг талабалари таҳсил олмоқда.
Юртимиз учун муҳим сиёсий воқеада иштирок этиш мақсадида мен ҳам Ўзбекистоннинг Токио шаҳридаги элчихонаси томонидан ташкил этилган сайлов участкасида ўзимни конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланиб, муддатдан олдин овоз бердим.
Ватанимиз ёшлари каби биз хорижда таҳсил олаётган ёшлар юртимиз келажаги ва фаровонлиги учун овоз беряпмиз. Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ҳаётига дахлдор бўлган бундай сиёсий жараёнда фаол иштирок этиш нафақат ҳуқуқимиз, балки бурчимиздир.
Саодатбону Тиллабоева,
Жаҳон иқтисодиёти университетининг Сукуба университетида академик алмашуви бўйича талабаси.