Юртимизда 2 753 та гриппга қарши эмлаш пункти ташкил этилди

    Саломатлик 12 октябр 2021 1250

    ССВ Матбуот хизматининг гриппни олдини олиш ва касалликка қарши эмлаш тадбирларига доир саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат НОРБОЕВ жавоб берди.

    — Грипп касаллигини даволашда антибиотиклардан фойдаланиш қанчалик самара беради?

    — Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, коронавирус, грипп каби вирусли касалликларда антибиотиклардан назоратсиз фойдаланиш, ушбу хасталикларга чалинган беморларни антибактериал препаратлар билан даволаш клиник амалиётда кенг тарқалган хатоликдир.

    Афсуски, антибиотиклар вирусли инфекцияларга қарши фаол эмаслигига қарамасдан, айрим шифокорлар ушбу дори воситаларини гриппнинг бактериал асоратларини ривожланиш хавфини камайтиради, деган тушунча билан беморларга кенг миқиёсда буюрадилар. Айрим беморлар эса шифокорга ҳам бормасдан уй шароитида ўзи билганича антибиотиклар билан даволанишга ҳаракат қилади.

    Қолаверса, вирусга қарши махсус препаратларни назоратсиз қўлланилиши натижасида гриппнинг циркуляция қилиб юрувчи вирусларида чидамлилик ривожланади. Шу боис, мутахассислар ушбу хасталикнинг кенг тарқалиши ва унинг олдини олиш учун гриппга қарши эмланишни тавсия этади.

    — Жорий мавсум юртимизда гриппга қарши эмлаш тадбирлари қандай ташкил этилмоқда?

    — Маълумки, Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги тегишли қарори ва Коронавирус касаллигига қарши курашиш Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 25 февралдаги йиғилиш баёни билан грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошдан ўтказиш хавфи юқори бўлган барча МТМ тарбиячилари, мактаб ўқитувчилари ва тиббиёт ходимларини гриппга қарши марказлашган ҳолда бепул эмлаш тадбирларини амалга ошириш белгиланган.

    Эмлаш учун зарур бўлган грипп вакциналари жорий йилнинг 15 сентябрига қадар ҳудудларга тўлиқ етказиб берилди. Тиббиёт ходимларига касалликни юқиш хавфи юқори эканлигини инобатга олиб, биринчи навбатда уларда эмлаш ишлари ташкил этилди.

    Айни пайтда профилактик эмлаш тадбирлари юртимиздаги 2 753 та эмлаш пунктида олиб борилмоқда. Бунинг учун 1 065 та эмлаш бригадалари фаолияти йўлга қўйилган.

    Жорий йил соғлиқни сақлаш тизимида 475 минг 357 нафар тиббиёт ходими гриппга қарши мавсумий эмланиши белгиланган бўлиб, шу йилнинг 9 октябрь ҳолатига уларнинг 443 минг 632 нафари (93,1 фоиз) касалликка қарши вакцина олди.

    — Бугунги кунда юртимизда грипп ва ЎРВИ инфекциясини аниқлаш бўйича нечта лаборатория фаолият юритмоқда?

    — Мамлакатимизда грипп ва ўткир респиратор инфекцияларини аниқлаш бўйича Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 15 та вирусология лабораториялари томонидан лаборатор текширувлар ўтказилмоқда. Таҳлил натижаларига кўра, аксарият ҳолларда гриппнинг А вируси аниқланмоқда.

    Сўнгги ҳафталарда аҳоли ўртасида ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиши кузатиляпти.

    Жумладан, Тошкент шаҳрида ЎРВИ бўйича эпидемик жараён бироз фаоллашиб, октябрь ойнининг дастлабки 7 кунида 10 минг 212 та ҳолат қайд этилди.

    Шуни инобатга олган ҳолда барча юқумли касалликлар шифохоналари, перинатал марказларининг интенсив терапия ва реанимация бўлимларида етарли қўшимча бемор ўринлари заҳираси ташкил этилиб, тегишли шароитлар яратилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates