Ҳайвонот боғи директори Сабина Гребнернинг айтишича, оғирлиги деярли 2 тонна бўлган ҳайвон 33 ёшли аёлга ҳужум қилган. Гап шундаки, аёл каркидонга ҳашаротларга қарши малҳам сурмоқчи бўлганида унинг ғазаби қўзиган ва ҳайвонот боғи ходимига ҳужум қилган. Аёл ўта жиддий жароҳат олган ҳамда ҳалок бўлган.
Ёрдамга келган унинг ҳамкасби ҳам жароҳатланган ва касалхонага ётқизилган.
Каркидон 2009 йилда Зальцбург ҳайвонот боғига Африкадан олиб келинган. Ҳайвонот боғи ташриф буюрувчилар учун вақтинчалик ёпиб қўйилди, деб хабар беради iz.ru.