Зойир Мирзаев Чоль У Ли бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди

    Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Чоль У Ли бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

    Музокаралар чоғида Тошкент вилоятида амалга оширилиши кўзда тутилган инвестициявий режалар билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди. "Нурафшон бизнес сити"да олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари юзасидан маълумотлар берилди. Корея Республикаси билан ўзаро алоқалар, халқаро миқёсдаги илғор тажрибалар, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда халқаро ҳамкорликнинг ўрни юзасидан фикр алмашилди.

    — Бугунги учрашув менда катта таассурот қолдирди. Жанубий Корея ва Ўзбекистон, шу жумладан, Тошкент вилояти ўртасида муносабатлар тобора ривожланиб бораётгани мени қувонтиради. Айниқса, марказий вилоятнинг сўлим табиати, ривожланган инфратузилмаси бизга жуда ёқади. Бу жиҳат ҳам қайсидир маънода бизларни шу ҳудуд вакиллари билан янада фаол ишлашга ундайди. Мақсадимиз — қурилиш, туризм тўқимачилик соҳасидаги янги технологиялар, замонавий ускуналар асосида ҳудудларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, — деди губернатор Чоль У Ли.

    Учрашувда таъкидланганидек, Корея Республикаси тўқимачилик соҳаси ютуқлари бўйича дунёда етакчилик қилади. Айниқса, соҳага рақамли ва “яшил” технологияларни татбиқ этишда катта имкониятга эга экани эътиборга лойиқ.

    Музокаралар якунида вилоят ҳокими истиқболли ташаббус ва лойиҳаларни доимо қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини алоҳида таъкидлади. Яқин истиқболга хизмат қилувчи ҳамкорликка доир ҳужжатлар имзоланди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates