Тадқиқот Nature Geoscience (NatGeo) илмий журналида чоп этилди.
Жамоа 1986 йилдан 2021 йилгача сунъий йўлдош маълумотларини таҳлил қилди. Антарктида ярим оролидаги ўсимликлар майдони бир квадрат километрдан 12 квадрат километргача кўпайганлиги маълум бўлди.
“Биз Антарктика ярим оролида учратадиган ўсимликлар, асосан, мохлар Ердаги энг оғир шароитларда ўсади.
Ландшафт ҳали ҳам деярли бутунлай қор, муз ва тошлар билан қопланган, унинг фақат кичик бир қисмида ўсимликлар учрайди.
Аммо бу кичик қисм кескин ўсиб борди, ҳатто Антарктиканинг бепоён ва ажралиб қолган ҳудуди ҳам инсон омили туфайли юзага келган иқлим ўзгариши таъсирига дуч келди”, деди Эксетер университети олими доктор Томас Роланд.
Олимларнинг таъкидлашича, Антарктидадаги ўсимликларнинг кўпайиши қутбнинг унумсиз тупроқларига органик моддаларни кўпайтириб, бошқа турдаги флоранинг юзага келишига йўл очади.
Айни пайтда тадқиқотчилар янги музсиз ландшафтларда ўсимликлар қандай кўпаяётгани ва бу жараён келажакда қандай давом этишини ўрганишмоқда.
Илгари олимлар Антарктида ўсимликларининг биринчи харитасини тузишганди, деб хабар беради gazeta.ru.