Бу ҳақда Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси буйруғида маълум қилинган.
Унда айтилишича, ҳодиса 2024 йил 1 май куни содир бўлган. 1998 йилда туғилган, компютер тармоғи муҳандиси М.С Университет ва Салар чорраҳасида ишлаётиб, қурбон бўлган. У 6,5 метр баландликда электр симларини улаш жараёнида ҳаво электр узатиш тармоғига тегиб кетган ва жароҳат сабаб оламдан ўтган.
Мазкур бахтсиз ҳодисани текшириш ва маълумотларни тегишли жойларга тақдим этиш учун комиссия тузилди.