Ливан бош вазири Исроил томонидан мамлакатга етказилган иқтисодий зарар миқдорини маълум қилди

    Исроил тажовузи сабаб мамлакат тарихида юзага келган мисли кўрилмаган инқирозни ўзи енгиб ўта олмаслиги туфайли Ливан ҳукумати араб ва ислом давлатларидан ёрдам беришни сўради.

    Бу ҳақда Ар-Риёдда Араб давлатлари лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг навбатдан ташқари саммитида сўзлаган нутқида республика бош вазири Нажиб Микати маълум қилди.

    “Исроил Ливан суверенитетини жазосиз оёқ ости қилишда давом этмоқда, бу бизнинг бугунги ва келажагимизни хавф остига қўяди”, деди Микати. Жаҳон банки маълумотларига кўра, ҳарбий операциялардан кўрилган иқтисодий зарар 8,5 миллиард долларни ташкил этди, тажовуз катта гуманитар йўқотишларга олиб келди. 1,2 миллионга яқин одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди”. Унинг сўзларига кўра, қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитга катта зарар етказилган, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари иши издан чиққан.

    Бош вазир “Ливанга қарши ваҳшиёна тажовузни зудлик билан тўхтатиш, ўт очишни тўхтатиш ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1701-резолюцияси ҳаракатини тўлиқ тиклаш”га чақирди, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates