Чорраҳа устунига радар ўрнатаётган муҳандис бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

    Қибрай туманида чорраҳа устунига автомобил радарини ўрнатаётган муҳандис ток уриши сабаб вафот этди.

    Бу ҳақда Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси буйруғида маълум қилинган.

    Унда айтилишича, ҳодиса 2024 йил 1 май куни содир бўлган. 1998 йилда туғилган, компютер тармоғи муҳандиси М.С Университет ва Салар чорраҳасида ишлаётиб, қурбон бўлган. У 6,5 метр баландликда электр симларини улаш жараёнида ҳаво электр узатиш тармоғига тегиб кетган ва жароҳат сабаб оламдан ўтган.

    Мазкур бахтсиз ҳодисани текшириш ва маълумотларни тегишли жойларга тақдим этиш учун комиссия тузилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates