Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Х. ундирувчи М.Х.нинг фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Таъкидланишича, фарзандларининг моддий таъминоти ва мажбуриятини англаган қарздор А.Х. алимент тўлаш мажбуриятини олган бўлса-да, фарзандининг 18 ёшгача бўлган алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда олдиндан тўлаб беришини айтиб, Мажбурий ижро бюросининг Риштон туман бўлимига мурожаат қилган.
Бюронинг давлат ижрочиси томонидан ҳисоблаб берилган 50 миллион сўм алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи тўлиқ олгандан сўнг ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ижро хужжати тамомланди.