Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзосидан 14 таси резолюция учун овоз берди, Россия овоз беришда бетараф қолди.
Ҳужжат тўққиз банддан иборат бўлиб, улардан биринчиси Тезкор ҳаракат кучларидан Шимолий Дарфур штатининг маркази бўлган Эл-Фашер ва унинг атрофидаги қамални тугатишни, шунингдек, ҳарбий ҳаракатларини зудлик билан тўхтатишни талаб қилади. Бундан ташқари, резолюция лойиҳасида можаро тарафларидан халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш талаб қилиниб, ҳужжатда [БМТ] аъзо давлатлари можаро ва беқарорликни кучайтиришга қаратилган ташқи таъсирлардан тийилишга чақирилади. Резолюция лойиҳасида, шунингдек, БМТ Бош котибидан ушбу ҳужжат қоидаларининг бажарилиши юзасидан ҳисобот тақдим этиши ҳам талаб қилинади.
Судандаги вазият 2023 йил апрелида мамлакат суверен кенгаши раиси ва армия қўмондони Абдел Фаттоҳ ал-Бурхон ва Тезкор ҳаракат кучлари раҳбари Муҳаммад Ҳамдан Дагало ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли кескинлашди. Улар ўртасидаги асосий қарама-қаршиликлар бирлашган қуролли кучларни шакллантириш вақти ва усуллари, шунингдек, бош қўмондон лавозимини ким эгаллаши кераклиги билан боғлиқ. Яъни профессионал ҳарбий хизматчи ал-Бурхонми ёки сайланган президент Дагало? Ўтган йилнинг 15 апрелида Меров ва Хартумда Тезкор ҳаракат кучлари ва армия ўртасида тўқнашувлар бошланди ва улар тезда Суданнинг бошқа қисмларига тарқалди. Можаролар оқибатида минглаб одамлар ҳалок бўлди, ўн минглаб одамлар яраланди. Урушаётган томонлар 2023 йилда Жиддада бир қатор маслаҳатлашувлар ўтказган, деб хабар беради tass.ru.