Ғазонинг 1,95 миллион аҳолисининг камида 91 фоизи ёки тахминан 1,76 миллион киши озиқ-овқат танқислигига дуч келмоқда. Бу ҳақда БМТнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси хабар берди.
Унга кўра, 876 минг киши ўткир озиқ-овқат танқислигининг экстремал даражасига дуч келган (Озиқ-овқат хавфсизлиги босқичларининг интеграциялашган таснифи шкаласи бўйича тўртинчи босқичи). 345 минг киши ҳалокатли озиқ-овқат танқислиги шароитида яшайди – юқорида қайд этилган шкала бўйича охирги, бешинчи босқич, бу одамларнинг ейиши учун ҳеч нарса йўқлигини ва улар касал бўлиб, тўйиб овқатланмасликдан вафот этишини англатади.
Ташкилот таъкидлаганидек, анклав озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича жуда оғир вазиятга дуч келмоқда, чунки ҳарбий ҳаракатлар оқибатида қишлоқ хўжалиги ерларининг учдан икки қисми зарар кўрди, балиқчилик флотининг 70 фоизга яқини вайрон қилинди, деб хабар беради tass.ru.